Футбол

Нестеров дебют қилган ўйинда «Уҳуд» ғалаба қозонди

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров Саудия Арабистони чемпионатида 18-туридан ўрин олган учрашувда янги жамоаси — «Уҳуд» клуби сафида дебют қилди.

Турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган Мадина шаҳри жамоаси ўз майдонида ўрта поғоналардаги «Ал-Иттифоқ»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Нестеров тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ушбу ғалаба «Уҳуд»нинг чемпионат бу мавсумидаги иккинчи ғалабаси бўлди. Бунга қадар жамоа фақат ноябрь ойи бошида «Ат-Таъун» жамоаси устидан ғалаба қозонган, охирги 9та ўйинда фақат мағлубиятга учраб келаётган эди.

Айни вақтда «Уҳуд» Саудия Арабистони Про-лигасида 16 жамоа ичида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Мадиналиклар ҳисобида 9 очко бор, холос.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид