Футбол

ОЧЛ. «Локомотив» мусобақани ғалаба билан бошлади

Осиё чемпионлар лигасининг биринчи туридан ўрин олган дастлабки учрашув якунига етди. Унда Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ўз уйида БААнинг «Ал-Ваҳда» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки қисмидан устунликни қўлга олган тошкентликлар 5-дақиқада ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан кейин рақиб ҳимоясида юзага келган пала-партишликдан фойдалан Темурхўжа Абдуҳолиқов гол муаллифига айланди. Шундан сўнг мезбонларда қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, улар кўплаб имкониятларни кўкка совуришди.

Фақатгина ўйин сўнгига келиб, фарқ иккита ошди. Шоғуломовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима зарбасини Ислом Тўхтахўжаев ажойиб тарзда бажариб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.

Ушбу натижадан кейин «Локомотив» уч очкога эга бўлди ва ҳозирча гуруҳда пешқадамга айланди.

ОЧЛ. 1-тур
«Локомотив» (Ўзбекистон) – «Ал-Ваҳда» (БАА) 2:0 (1:0)
Голлар: Тимурхўжа Абдухолиқов (5), Ислом Тўхтахўжаев (90+3).

«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Жамшид Искандеров (70.Алишер Шоғуломов, 68), 10.Сардор Мирзаев, 11.Тимурхўжа Абдухолиқов (9.Филипп Райевац, 86), 17.Ҳусниддин Ғофуров (71.Арслонмурод Амонов, 79), 20.Ислом Тўхтахўжаев (С), 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 77.Диёржон Туропов.

«Ал Ваҳда»: 1.Муҳаммад Ал Шамси, 2.Муҳаммад Баргаш, 8.Ҳамдан Ал Камоли, 37.Аҳмад Рашид, 52.Ҳуссайин Аббос (77.Ҳалил, 35), 5.Муҳаммад Абдулбосит (30.Тариқ Ал Ходаим, 62), 23.Рим Чанг Ву, 6.Султон Ал Гафри, 46.Мансур Ал Харби (70.Муҳаммад Рашид, 75), 42.Леонардо, 11.Себастьян Тальябуэ.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид