Футбол

ОЧЛ. «Пахтакор» ғалаба эвазига ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз уйида биринчи турдан сўнг гуруҳда пешқадамлик қилаётган Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳлий» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида тошкентликлар ҳам, меҳмонлар ҳам гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи бўлимда эса «Пахтакор» барибир ўз ниятида етди. 62-дақиқага келиб Марат Бикмаев белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Мазкур гол ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Натижада «Пахтакор» ўз очколари сонини 4 тага етказиб олди ва гуруҳда биринчи ўринга кўтарилди. Учинчи турда жамоа Қатарнинг «Ас-Садд» клубига қарши майдонга тушади.

ОЧЛ. 2-тур
«Пахтакор» – «Ал Аҳлий» 1:0 (0:0)
Гол: Марат Бикмаев (62).
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев (Марко Симич, 90+5), Одилжон Ҳамробеков, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 80), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 89)
«Ал Аҳлий»: Муҳаммад Аловайс, Саид Муваллад, Пауло Диаз, Ҳуссайн Сулаймони, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Ҳуссайн Моқаҳви, Нуҳ Иброҳим, Салман Мувашар (Абдулраҳмон Ғариб, 77), Муҳаннад Асири (Хорхе Семедо, 65), Умар ас-Сома.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид