Футбол

Осиё кубогидаги энг чиройли голлардан бирининг муаллифи «Локомотив» сафига қўшилади

Туркманистон терма жамоаси сардори Арслонмурод Омонов фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттиради. Ўтган мавсумни «Бухоро» сафида ўтказган ярим ҳимоячи Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан келишувга эришган.

БААдаги Осиё Кубогида Япония дарвозасига киритган голи энг чиройлилар қаторида эътироф этилган Арслонмурод Омоновга бир қатор клублар томонидан қизиқиш бўлган. Бухороликлар билан шартномаси ниҳоясига етган футболчи, «Локомотив» билан келишувга эришган.

Тез орада бу трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид