Футбол

Россия премьер-лигасида тўп сурувчи ўзбекистонликлар сони яна биттага кўпайиши мумкин

Тошкентнинг «Локомотив» клубини тарк этган Остон Ўрунов Россиянинг «Уфа» жамоаси сафига бориб қўшилди. Бу бошқирдистонликлар расмий твиттеридаги суратда ҳам акс этган.

Остон Урунов айни вақтда жамоа билан бирга Кипрдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. GoSport.uz манбаси берган маълумотга кўра, Кипр йиғинидан сўнг томонлар расмий шартнома имзолаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Остон Урунов 2019 йилги мавсумда «Навбаҳор» ва «Локомотив» клублари сафида ўтказиб, Суперлигада 25 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид