Футбол

“Пахтакор“ “Анжи“ футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг “Анжи“ клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини Тошкентнинг “Пахтакор“ клубида давом эттиради. Бу ҳақда Go Sport ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Футболчи “шерлар” билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Яқин вақтлар ичида томонлар трансфер ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда.

“Пахтакор” бундан олдинроқ “Бунёдкор”нинг собиқ футболчилари Акром Комилов ва Сардор Собирхўжаев, шунингдек, “Навбаҳор”дан Азиз Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид