Футбол

“Пахтакор” – Хави 2:2

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё чемпионлар лигасининг учинчи туридан ўрин олган учрашувда Қатарнинг “Ас-Садд” жамоасини қабул қилди.

Меҳмонлар таркибида Хави дубль қайд этган бўлса, “Пахтакор” Ҳожиакбар Алижонов ва Драган Чераннинг голлари билан жавоб қайтарди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.

Мазкур натижадан сўнг тошкентликларнинг очколари сони 5тага етди.

ОЧЛ. 3-тур

“Пахтакор” – “Ас-Садд” 2:2 (2:2)

Голлар: Хожиакбар Алижонов (9), Драган Черан (41) – Хави (6, 16).

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Собирхўжаев, 69), 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев (21.Марат Бикмаев, 65), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 88), 20.Одилжон Ҳамробеков, 23.Шерзод Аъзамов, 29.Владимир Козак, 34.Фаррух Сайфиев.

“Ас-Садд”: 22.Мешал Баршам, 2.Педро Коррея, 5.Ву Юнг (20.Салим Ал Ҳажри, 76), 6.Хави (8.Али Асадилла, 82), 11.Боғдод Бунеджа, 12.Ҳамид Исмоил, 14.Габи, 15.Ториқ Салмон, 16.Буалем Ҳуҳи, 66.Ёсир Иса (10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 60), 78.Акром Ҳассан Афиф.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид