Футбол

«Пахтакор» Ироқ жамоасини енгиб, саралашнинг кейинги босқичига чиқди

Осиё Чемпионлар Лигасида 2-босқич саралаш ўйинларидан бирида «Пахтакор» Ироқнинг «Эйр Форс» клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

76-дақиқада Жалолиддин Машарипов ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни қайчи услубида зарба бериб, тўрга жойлади. 84-дақиқада Марат Бикмаев 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни 2тага етказди. Бироқ, ироқликлар таслим бўлмадилар ва 87-дақиқада Аҳмад Ҳаммадий ҳам қайчи услубида зарба бериб, чиройли гол уришга эришди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Энди «Пахтакор» ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичида БААнинг «Ан-Наср» клуби билан ўйнайди. Беллашув 19 февраль куни сафарда ўтказилади. Ғолиб жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

ОЧЛ
2-саралаш босқичи

«Пахтакор» – «Эйр Форс» 2:1 (0:0)
Голлар: Машарипов (76), Бикмаев (84) – Ҳаммадий (87).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид