Футбол

«Пахтакор» «Насаф»дан 2,5 млрд.га футболчи сотиб олди

«Насаф» ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини «Пахтакор»да давом эттирадиган бўлди.

Бугун «Пахтакор» расмийлари 22 ёшли футболчи билан тузилган шартномани ПФЛдан рўйхатдан ўтказган.

GoSport.uz манбалари берган маълумотга кўра, «Пахтакор» Ҳамробеков трансфери учун «Насаф»га 2,5 миллиард сўм (салкам 300 минг АҚШ доллари) тўлаган. Бундан ташқари, келишувга биноан Одил Ҳамробеков бошқа клубга трансфер қилинадиган бўлса, «Насаф» ундан 20 фоиз улуш оладиган бўлди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид