Футбол

Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди, ОКМК иштирокини тўхтатди

Осиё Чемпионлар Лигасида саралаш босқичининг плей-оффидан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Пахтакор» сафарда БААнинг «Ан-Наср» клуби билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

15-дақиқада мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Аммо Негредо зарбани жуда ноаниқ бажарди. 31-дақиқада Черан худди шундай вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим «Пахтакор» ҳужумлари билан бошланди. 50-дақиқада Бикмаев боши билан гол уриб, фарқни иккитага оширган бўлса, Орадан 8 дақиқа ўтгач «Ан-Наср» ҳисобни қисқартирди. Бу сафар Негредо белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг, ҳар иккала клубда хавфли вазиятлар бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.

Натижада «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди.

Олмалиқнинг ОКМК клуби эса Саудиянинг «Ан-Наср» клубига 0:4 ҳисобида ютқазиб, мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

ОЧЛ. Саралаш плей-офф босқичи

Ан-Наср (БАА) – Пахтакор (Ўзбекистон) 1:2
Голлар: Альваро Негредо (58 пен) – Драган Черан (31 пен), Марат Бикмаев (50).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид