Футбол

«Пахтакор» суғориш тизимидаги носозлик сабаб ОЧЛ учрашуви тўхтатиб қўйилди (фото)

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» ва Ироқнинг «Эйр Форс» жамоалари учрашуви тўхтаб қолди. Бу ҳақда ўйинни бевосита кузатиб бораётган GoSport мухбири хабар берди.

Маълумотларга кўра, учрашувнинг 14-дақиқасида ўтиб бораётган бир пайтда стадионнинг дренаж тизимларидан бирида носозлик келиб чиққан ва ундан сув сизиб чиқа бошлаган.

20 дақиқадан ортиқроқ вақт мобайнида кичик муаммо бартараф этилмаган. Ўйин тўхтаган вақтда ҳисоб 0:0 кўриниш олганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид