Футбол

«Пахтакор» «Байер» ва «Ҳоффенҳайм» клублари собиқ ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Швейцария терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрен Дердийўқни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири Туркиядаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Норасмий манбаларга кўра, 31 ёшли швейцариялик ҳужумчи Тошкент клуби сафида йилига 2-2,5 миллион евро атрофида маош олади.

Маълумот учун, Эрен Дердийўқ 2014-2015 йилларда Шота Арвеладзе бошқарувидаги «Қосимпошшо» клуби сафида тўп сурган. Футболчи жорий мавсум Туркия Суперлигасининг 5та учрашувида иштирок этиб, рақиблар дарвозасини бирор марта ҳам ишғол қила олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид