Футбол

ПФЛга ким раҳбарлик қилиши маълум бўлди

Даврон Шоқурбонов (суратда чапдан биринчи) Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги директори лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Шоқурбонов бугун истеъфога чиққан Омон Ғофуровнинг ўрнини эгаллайди.

Маълумотларга кўра, мазкур лавозим учун бир йўла уч нафар номзод кўриб чиқилган. Энг асосий номзодлар қаторида Малайзияда ОФК Мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш Департаменти Терма жамоалар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган Аваз Бердиқулов таклиф қилинган. Аммо Бердиқулов ОФКдаги иши сабаб бу таклифга рад жавобини берган.

Шу боисдан ПФЛ охирги вариант сифатида Даврон Шоқурбонов номзодига тўхталган.

Маълумот учун, 47 ёшли Даврон Шоқурбонов узоқ йиллардан буён Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келган. Бунгача эса Шоқурбонов қанот ҳаками сифатида фаолият олиб борган. У Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ФИФА ассистенти номини қўлга киритган

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид