Футбол

Равшан Эрматов Осиё Кубоги финалини бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Осиё кубогининг финал учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, БАА мезбонлик қилаётган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашуви 1 февраль куни бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради.

Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тўртинчи ҳакам – Ма Нинг (Хитой).

VAR бўйича Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия) ишлайди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид