Футбол

Равшан Эрматов янги лавозимга тайинланди. У ЎФАдан кетиши ҳам мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирликдаги манба GoSport.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Бугун Эрматов вазирлик жамоасига таништирилган. У Ойбек Қосимов ўрнида иш бошлайди. Ойбек Қосимов эса Миллий олимпия қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаши кутилмоқда. Бу хабар ҳозирча тасдиқланмаган.

Эрматовдан ташқари Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элбек Шукуров ҳам Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланган ва вазирлик жамоасига таништирилган. Шукуров Шариф Мўминжонов ўрнида иш бошлайди. Мўминжонов қайси лавозимга ўтгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Маълумотларга кўра, Эрматовнинг ЎФАда фаолиятини давом эттириши сўроқ остида турибди. Ҳозирча бу борада ҳам аниқ тўхтамга келинмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид