Футбол

Роберто Карлос Ўзбекистонда футбол академияси очиши мумкин

Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Роберто Карлос Ўзбекистонда футбол академиясини очиш ниятида. Бу ҳақда 28 январь куни Тошкентга қилган ташрифи вақтида ташкил этилган матбуот анжуманида гапириб ўтди.

«Менинг ўз академияларим ҳам бор. Бу академияларимни келажакда Ўзбекистонга олиб кириш режаси ҳам бор, бу ҳақда алоҳида гаплашамиз. Аввало, тўғри йўлга қўйилган машғулотлар ва керакли билимга эга мураббийлар керак.

Ўзбек футболида потенциал борлигига ишонаман. Ўзбекистон футболда кўпроқ нарсаларга эриша олади. Ўзбек футболи менга ёқади», дея гапириб ўтган Роберто Карлос.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид