Футбол

Роналду, Месси, Салоҳ ва бошқалар. ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун 10 даъвогар номини эълон қилди

Халқаро футбол иттифоқи ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун тақдим этиладиган The Best соврини учун даъвогар 10 нафар даъвогар номини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири ташкилот расмий сайти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Унга кўра, рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олган:
Криштиану Роналду, Маттейс де Лигт (иккаласи — «Ювентус»), Френки де Йонг, Лионель Месси (иккаласи – «Барселона»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Эден Азар («Реал»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк (иккаласи – «Ливерпуль»).

ФИФАнинг The Best соврини жорий йилнинг 23 сентябрб куни Миландаги афсонавий «Ла Скала» опера театрида топширилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид