Футбол

Сардор Рашидов ҳет-трикка эришиб, «Насьонал»га йирик ҳисобда ғалаба келтирди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Португалиянинг «Насьонал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Сардор Рашидов янги жамоаси таркибидаги голлари ҳисобини очишга муваффақ бўлди.

27 ёшли футболчи Португалия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган «Фейренси» клубига қарши ўйинда голлар ҳисобини очиш билан бирга, ҳет-трикка ҳам эришди. Натижада бу голлар Рашидовнинг жамоасига 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тақдим этди.

Аҳамиятли томони Рашидов бу голларини бирини чап, иккинчисини ўнг оёқда ва яна бирини боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва футбол тили билан айтганда мукаммал ҳет-трикка эришди.

Бу натижадан сўнг, «Насьонал» 23 очко билан 12-ўринга кўтарилди, «Фейренси» эса 14 очко билан сўнгги – 18-ўринда бормоқда.

Португалия Примейра лигаси, 22-тур

Насьонал – Фейренси 4:0 (2:0).
Голлар: Рашидов (12, 24, 67), Рочес (80).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид