Футбол

Сардор Рашидов Европадан Қатарга қайтди

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов Португалиянинг “Насьонал” клубини тарк этди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

28 ёшли футболчи Қатарнинг “Қатар СК” билан шартнома имзолади. Ҳозирча унинг қанча муддатга шартнома имзолаганига ойдинлик киритилмаган. Рашидов янги жамоасида 7-рақамлида футболкада тўп суради.

Қатарликлар клуби ҳозирда Испанияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Рашидов бугун Испанияга учади ва йиғинга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов 2015-2017 йилларда Қатарнинг яна бир клуби “Ал-Жаиш” сафида ўйнаган эди. 2017-2019 йилларда Тошкентнинг “Локомотив” клубида тўп сурганди.

2019 йил 16 январида Португалия чемпионати вакили билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган футболчи 16 февраль куни “Фейренси” клубига қарши учрашувда ҳет-трикка эришганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид