Футбол

“Манчестер Сити” клуби хўжайини Шавкат Мирзиёевни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

БАА Бош вазири ўринбосари биродар Амирликлар халқи ва мамлакат раҳбарияти номидан Ўзбекистон Президентини туғилган куни билан самимий қутлаган. Жумладан, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг дилдан табриклари ва эзгу тилаклари етказилди.

Эслатиб ўтамиз, Шайх Мансур Англиянинг “Манчестер Сити” клуби хўжайини саналади. Жамоа ўтган мавсумда Англиянинг барча ички мусобақалари — Англия чемпионлиги, кубоги, лига кубоги ва суперкубогини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид