Футбол

Германия клуби Элдор Шомуродовга 15 млн евро бермоқчи

Германиянинг «Шальке 04» клуби Россиянинг «Ростов» ва ЎЗбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Манбага кўра, гельзенкирхенликлар қишки трансферлар ойнасидаёқ ўзбек ҳужумчисини сотиб олишни исташмоқда. Шу мақсадда клуб Россия томонига барча бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 15 миллион евро таклиф қилган. Унга кўра, «Шальке» келишувга эришган тақдирда дастлаб 10 миллион евро тўлайди ва қўшимча бонуслар билан яна 5 миллион еврони «Ростов» ҳисобига ўтказиб беради.

Ҳозирча, «Ростов» вакиллари бу таклифга аниқ жавоб бергани йўқ.

Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминовнинг сўзларига кўра, Германиянинг бошқа бир жамоаси «Штутгарт» ҳужумчи учун 10 миллион евро беришга тайёр бўлиб турибди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг айни вақтдаги нархи 6,5 миллион еврони ташкил қилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид