Футбол

ЕЧЛда ўзбекистонлик футболчининг рекорди янгиланди

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳёнг Мин Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (3:4) қарши ўйин қаҳрамонига айланди.

Жанубий кореялик футболчи учрашувда 2та гол киритишга муваффақ бўлди. Gracenote Live статистика маркази берган маълумотга кўра, бу орқали у мусобақа тарихидаги энг сермаҳсул осиёлик футболчига айланди. Унинг голлари сони 12тага етиб, Киевнинг «Динамо» клубида тўп тепган ўзбекистонлик Максим Шацких (11та) рекордидан ўзиб кетишга эришди.

«Тоттенҳэм» Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Аякс» билан беллашади.

Бу мавсумда Сон «Тоттенҳэм» таркибида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган. Чемпионлар Лигасида 10та ўйинда 4 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид