Футбол

Суперлигада иштирок этадиган жамоалар сони ошади

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Суперлиганинг янги мавсумидан бош иштирокчи жамоалар сони 14тага етади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри ПФЛдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган мавсум биринчи лигада иштирок этган Самарқанднинг «Динамо» ва Термизнинг «Сурхон» клуби 12 жамоа сафига қўшилади. Мазкур клуб мутасаддилари бўлган вилоят ҳокимликлари клубларнинг олий лигада иштироки учун етарли миқдорда маблағ ажратишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, бугун 25 февраль куни ПФЛда янги мавсумга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шу кунгача 12 жамоа юқори лигада ўйнаши лозим эди. Янги мавсумдан бу рақам ошадиган бўлди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид