
25 февраль куни Ўзбекистон чемпионатининг 2019 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.
Қуръага кўра, биринчи турдаёқ амалдаги чемпион «Локомотив» жорий мавсум чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турган «Пахтакор» меҳмони бўладиган бўлди. Турнинг яна бир қизиқарли учрашувида «Навбаҳор» водий дербиси доирасида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг янги мавсумида ЎФА қарорига кўра 14та клуб иштирок этадиган бўлди. Жамоалар 2 даврали тизимда жами 26та ўйин ўтказишади.
Қуръага кўра, 1-тур жуфтликлари қуйидаги кўринишни олди. Ўйинлар 8 март куни бошланиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси
1-тур
«Сурхон» – «Металлург»
«Динамо» – «Насаф»
«Сўғдиёна» – «Бунёдкор»
«Пахтакор» – «Локомотив»
«Навбаҳор» – «Қўқон-1912»
«Андижон» – «Қизилқум»
ОКМК – «Бухоро»

Долзарб хабарлар
-
Расман: Муроджон Аҳмадалиевнинг жаҳон чемпионлик камарлари учун жанги муддати тасдиқланди
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6...
By okya -
WBC янгиланган рейтинги: ўзбекистонлик уч боксчи кўтарилди, Шоҳжаҳон Эргашев пастлади, Ҳасанбой Дўсматов илк марта рейтингда пайдо бўлди
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ноябрь ойи учун профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга...
By okya -
Шаҳрам Ғиёсов ҳаваскор боксга қайтади. У Токио олимпиадасида иштирок этмоқчи
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7...
By okya