Футбол

Тошкентда янги олимпия стадиони қурилади

Тошкентда янги олимпия стадиони барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун ариза топширади. Аризада мусобақаларни ташкил қилиш бўйича махсус дастур яратилади.

Айнан мана шу дастурга биноан пойтахт Тошкентда олимпия стандартидаги янги стадион қурилиши лойиҳаси ҳам тақдим этилади. Стадион Осиё ўйинларининг очилиш ва ёпилиши маросими, шунингдек, футбол, енгил атлетика мусобақаларини ўзида қабул қилади. Келгусида стадион футбол учрашувларини ўтказиш учун хизмат қилади.

Ҳозирча стадионнинг сиғими қанча бўлиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунингдек, унинг Тошкентнинг қайси қисмида қурилишига ҳам аниқлик киритилмаган.

Айни вақтда бу лойиҳа кўринишида қолмоқда. Стадион қурилиши учун даставвал Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиши лозим.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид