Футбол

Туркия компанияси Ўзбекистон Суперкубоги-2019 бош ҳомийси бўлади

2019 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйинга Туркиянинг KOC Elektrik AS компанияси бош ҳомий бўлади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Мазкур компания Ўзбекистон бозорига футбол орқали кириш нияти бор эканини билдирди. Мамлакат Суперлигаси ҳомийлиги учун асосий номзод бор эканидан келиб чиқиб, ПФЛ KOC Elektrik AS учун Суперкубок ўйинини таклиф қилди.

Компания вакиллари 2019 йилги мавсум давомида миллий чемпионатимиз учрашувлари ташкилотчилиги, шунингдек, Суперлига бренди оммалашувини ўрганиб боради. Агар барчаси кўнгилдагидек кетса, ушбу компания билан ҳамкорлик 2020 йилдан бошлаб янада каттароқ масштабда давом этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, суперкубок учун Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” ҳамда кубокнинг амалдаги соҳиби ОКМК жамоалари ўртасида кечади. Ўйини 23 февраль куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да старт олади ва “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид