Футбол

«Барса» «МЮ»га қарши, «Сити» — «Тоттенҳэм». ЕЧЛ чорак финалига қуръа ташланди

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, ғолиблик учун курашадиган тўртта жуфтлик номи маълум бўлди.

Қуръага кўра, чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

Европа чемпионлар лигаси
1/4 финал

«Аякс» (Нидерландия) – «Ювентус» (Италия)
«Ливерпуль» (Англия) – «Порту» (Португалия)
«Тоттенҳэм» (Англия) – «Манчестер Сити» (Англия)
«Барселона» (Испания) – «Манчестер Юнайтед» (Англия)

Ярим финал жуфтликлари

«Тоттенҳэм» – «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолиби – «Аякс»/«Ювентус» жуфтлиги ғолибига қарши

«Барселона»/ «Манчестер Юнайтед» жуфтлиги ғолиби – «Ливерпуль»/«Порту» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Финалда биринчи ярим финал жуфтлиги ғолиби расмий мезбон сифатида қатнашади.

 

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид