Футбол

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» «Тоттенҳэм»га ютқазди, «Ливерпуль» «Порту»га имкон қолдирмади

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувлар бўлиб ўтди. Унда Англия жамоаларидан иккитаси ғалабага эришди.

Лондонда «Тоттенҳэм» «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, 78-дақиқада Сон Ҳёнг Мин томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Бу натижа орқали «Манчестер Сити» еврокубокларда инглиз жамоаларига қарши бешинчи учрашувда ҳам мағлубиятга учради.

Иккинчи учрашувда «Ливерпуль» Португалиянинг «Порту» клубини қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди. Наби Кейта ва Роберто Фирмино томонидан киритилган голлар, жавоб учрашувидан олдин ливерпулликларнинг имкониятини яхшилашга сабаб бўлди.

Бугун яна икки учрашув бўлиб ўтади. «Аякс» «Ювентус»ни қабул қилса, «Манчестер Юнайтед» «Барселона»га қарши майдонга тушади.

Европа Чемпионлар лигаси, 1/4 финал
Дастлабки учрашувлар

Тоттенҳэм (Англия) – Манчестер Сити (Англия) 1:0 (0:0)
Гол: Сон Ҳёнг Мин (78).
Тоттенҳэм: Льорис, Триппьер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Сиссоко, Уинкс (Ваньяма, 81), Эриксен, Алли (Льоренте, 87), Сон Ҳёнг Мин, Кейн (Лукас Моура, 58).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Делф, Фернандиньо, Гюндоган, Марез (Сане, 89), Сильва (де Брюйне, 89), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 71).
Огоҳлантиришлар: Роуз (12), Лапорт (28), Марез (59).

Ливерпуль (Англия) – Порту (Португалия) 2:0 (2:0)
Голлар: Кейта (5), Фирмино (26).
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Ловрен, ван Дейк, Милнер, Хендерсон, Фабиньо, Кейта, Салах, Фирмино (Старридж, 82), Мане (Ориги, 73).
Порту: Касильяс, Макси Перейра (Фернандо, 77), Фелипе, Эдер Милитао, Корона, Данилу Перейра, Оливер Торрес (Бруну Кошта, 73), Теллес, Отавио, Соарес (Браими, 62), Марега.
Огоҳлантиришлар: Соарес (17), Фелипе (61).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид