Футбол

Умид Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президентлигидан ҳам истеъфога чиқди

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

ЎФА расмий сайтида берилган хабарда эса Умид Аҳмаджонов ЎФАдаги лавозимидан бўшаш ҳақида ўзи ариза ёзгани маълум қилинган.

“Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 март куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) бўлиб ўтган ва унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Умид Аҳмаджонов сайланганди.

Шу кунгача ЎФА Биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Умид Аҳмаджонов бир ватқнинг ўзида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти сифатида ҳам ишлаётганди. Аммо чет элга уюштириладиган хизмат сафарлари кўплиги боис Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциациясидан кетишга қарор қилди”, дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов аввалироқ Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимидан ҳам бўшатилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид