Футбол

Умид Аҳмаджонов футболда йўқ қоидаларни Суперлигада қўллашни таклиф қилиб чиқди

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ўтказилган йиғилишда кутилмаган баёнот билан чиқди. Унда Аҳмаджонов футболда йўқ қоидаларни жорий этишни таклиф қилган.

“Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Уларга сариқ ва қизил карточкаларни аямасдан кўрсатинглар. Керак бўлса, жамоага техник мағлубият ёзилсин. Эртага бошланадиган янги турдан мана шу тизимни татбиқ қилайлик”, – дея Умид Аҳмаджоновнинг сўзларини келтирмоқда ЎФА расмий сайти.

Маълумот учун, футбол қоидаларида, бирор жамоа футболчиси ўйинни чўзган тақдирда, у тўп сурадиган клубга техник мағлубият ёзилиши ҳақида ҳеч қандай банд йўқ.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид