Футбол

Ўзбекистонда VAR тизими қачондан жорий этилиши маълум бўлди

2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Ўзбекистонда видеотакрорлардан фойдаланилади. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент фармони лойиҳасига таяниб хабар берди.

Фармонда қайд қилинишича, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш масаласи ҳам киритилган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид