Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурда ҳам ғалаба қозонди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги тури доирасидаги учрашувда Сингапур меҳмони бўлиб муҳим бўлган ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Одил Аҳмедов жаримадан берган зарбаси эвазига ҳисобни очиб, Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиққанди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Иҳсан Фанди бош билан Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса Элдор Шомуродов худди Яманга қарши ўйинда бўлгани каби Фаррух Сайфиев томонидан етказиб берилган тўпга баланд сакраб, боши билан зарба берди ва гол урди. Ўйин сўнгида у дублга эришиб, жамоасига муҳим бўлган ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги очколар сони 6тага етди ва жамоа ўз гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2022. Саралаш

Сингапур – Ўзбекистон 1:3 (1:1)

Голлар: Иҳсан Фанди (45+1) Одил Аҳмедов (15), Элдор Шомуродов (51, 90+2).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид