Футбол

Ван дер Ваарт фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди

Нидерландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, айни вақтда Даниянинг “Эсбьерг” жамоаси сафида тўп сураётган Рафаэль ван дер Ваарт 35 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

 

“Ўйлашимча, ҳозир мен шунчаки тўхташим керак. Бу ерга футбол ўйнаш учун келгандим, даволаниш учун эмас. Имкон қадар узоқроқ муддат футболда қолишни истагандим, аммо бунинг имкони бўлмади.

 

Фақатгина бу йиллар учун жамоага, футболчиларга ва раҳбарият ҳамда ишчи ходимларга миннатдорчилик билдиришим қолди. Бу ажойиб вақтларда мен фақатгина илиқ таассуротларга эга бўлдим”, — дея ван дер Ваартнинг сўзларини келтиради Voetbalprimeur.

 

Ван дер Ваарт Амстердамнинг “Аякс” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Жамоа таркибида у 2000 йилдан 2005 йилга қадар тўп сурганди. Фаолияти давомида у “Ҳамбург”, “Реал”, “Тоттенҳэм”, “Бетис” ва “Мидтьюлланд” жамоаларида тўп суришга улгурди. 2001-2013 йиллар давомида Нидердандия терма жамоаси таркибида 100дан ортиқ учрашувларда майдонга тушди.

 

Сўнгги вақтларда футболчи жароҳати сабаб “Эсбьерг” сафида ҳам деярли майдонга тушмаётганди. Оқибатда футболчи фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид