Футбол

Виталий Денисов Россиянинг бошқа клубида фаолиятини давом эттиради

Ўзбекистонлик қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ёзда Қозоннинг “Рубин” клубига кўчиб ўтади. Бу ҳақда GoSport.uz Россиядаги манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Рус манбаларига кўра, футболчи ўтган куни Қозонда тиббий кўрикдан ўтишга улгурган. Тез орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, 1 июлдан 32 ёшли футболчининг “Локомотив” билан шартномаси тугайди ва эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз, Денисов ўтган мавсумни “Крилья Советов” клубида ижарада ўтказди. Футболчимиз Россия чемпионатида 17та учрашувда майдонга тушиб битта голли пас берди.

Маълумот учун, Виталий Денисов 2013 йилда Украинанинг “Днепр” клубидан “Локомотив”га кўчиб ўтганди. Бу вақт мобайнида у “темирйўлчилар” сафида бир марта Россия чемпионлиги, икки карра Россия кубогида зафар қучган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид