Футбол

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви 1 дақиқалик сукут билан бошланади

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви Сирожиддин Сайфиев хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади. Бу ҳақда ПФЛ Go Sport‘га маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, узоқ давом этган хасталикдан сўнг, бугун 20 февраль куни Сирожиддин 37 ёшида оламдан ўтганди. У 2014 йилда оғир жароҳат олган ва фаолиятини якунлаган. Шундан сўнг ўпка саратонига чалинган спортчининг бош миясида ҳам ўсимта аниқланганди.

Суперкубок учрашуви 23 февраль куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион «Локомотив» ва кубок соҳиби ОКМК жамоалари ўзаро куч синашади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид