Футбол

Ўзбекистон суперлигаси бошланмасдан туриб, марказий учрашув муддати ўзгартирилди

Ўзбекистон Суперлигасиниг 2019 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви бошқа кунга кўчирилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди.

Қуръа вақтида ўйин 8 март, жума куни бўлиб ўтиши белгиланган эди. Бироқ ПФЛ биринчи турданоқ ўйинни кўчиришга қарор қилди.

Мазкур икки клуб халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Осиё Чемпионлар лигасини муваффақиятли бошлаган жамоаларимиз илк турда 1 дуранг ва 1 ғалаба қайд этишди. “Локомотив” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг қайд этди.

Қайд этиш жоизки, келаси ҳафтада ҳам мазкур жамоалар халқаро майдонда расмий учрашувларини ўтказади. “Локомотив” 11 март куни Қатарда “Ал Райян” меҳмони бўлса, “Пахтакор” уйда 12 март куни Саудиянинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ҳар икки жамоамизнинг ОЧЛ доирасида 1 ҳафта давомида 1 та сафар ва 1 та уй ўйини ўтказиши, мазкур ўйинлар оралиғида футболчиларнинг жисмонан толиқмасдан, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида “Пахтакор” жамоасининг мурожаатига асосан Coca Cola Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 16 март – захира кунига кўчирилди, дейилади ПФЛ хабарида.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид