Футбол

Ўзбекистон суперлигасида жамоалар сони яна қисқариши мумкин

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — суперлига жамоалари сони янада қисқариши мумкин. Бу ҳақда ПФЛ томонидан клубларга тақдим этилган хатда айтиб ўтилган.

Хатда ПФЛ раҳбарияти Суперлига ва ПРО-лига А иштирокчилари олдига қўйилаётган талабларни бажаришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Талабни бажармаган клубларга кескин санкциялар қўлланилиши айтилади. Фақатгина ишни тўғри йўлга қўйган клубларгина мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги айтилган.

Суперлига иштирокчилари сони 13 февралга қадар аниқ бўлиши ўзда тутилган. “Айни вақтда ЎФА ҳамда ПФЛ Суперлига клублари сонини 10тага қадар қисқартириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда“, дейилади ПФЛ хабарида.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид