Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни енгиб, гуруҳда яна пешқадам бўлиб олди

Футбол бўйича Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларига саралаш босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ғалабасига эришди.

Фаластин терма жамоасини қабул қилган ўзбекистонликлар 17 ва 58-дақиқаларда Элдор Шомуродов томонидан киритилган икки гол эвазига ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 9тага етказиб, гуруҳда пешқадам бўлиб олди.

ЖЧ-2022. Саралаш босқичи.

Ўзбекистон – Фаластин 2:0 (1:0)
Голлар: Элдор Шомуродов (17, 58).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид