Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида бир неча поғона кўтарилди

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА 2019 йил февраль ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир неча поғонага юқорилашга муваффақ бўлди.

Янги рейтингда Ўзбекистон 6 поғона юқорилаб, 89-ўринга жойлашди. Купер шогирдлари ҳисобида 1275 очко мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Осиё терма жамоалари ичида 12-ўринда бормоқда. Осиё кубогидан олдин жамоа 14-ўринда бораётган эди.

Осиё терма жамоалари ичида Эрон термаси Осиё Кубоги ярим финалида курашни тўхтатган бўлса-да, қитъанинг биринчи рақамли жамоаси номини сақлаб қолган. Янги чемпион – Қатар терма жамоаси эса бир йўла 38 поғона кўтарилиб 55-ўринга жойлашган.

Умумий рейтингнинг юқори ўнлигида ўзгаришлар кузатилмади. Бельгия терма жамоаси ҳамон етакчи бўлиб турибди. Франция иккинчи, Бразилия терма жамоаси эса учинчи ўринда бормоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид