Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойни енгиб, China cup-2019 мусобақасида 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси “China cup-2019” халқаро мусобақасидан ўрин олган учрашувда Хитойга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 3-ўрин соҳибига айланди.

Учрашувда ягона голни Элдор Шомуродов 35-дақиқада киритди. Ҳужумчи ўткир бурчак остида ҳаракат қилишига қарамасдан, кучли зарба билан хитойликлар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бу гол ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди. Натижада Эктор Купер шогирдлари мусобақада учинчи ўринни эгаллашди.

Биринчи учрашувда Ўзбекистон Уругвай терма жамоасига йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганди.

China cup-2019.
3-ўрин учун баҳс

Ўзбекистон – Хитой 1:0 (1:0)
Гол: Э.Шомуродов (35)

Хитой: 12.Ян Жунлинг, 5.Занг Лингпенг, 24.Фу Хуан, 3.Гао Зунйи (17.Ванг Ганг, 58), 26.Ли Анг, 15.Ву Ши (30.Пенг Шинли, 67), 21.Тан Лонг, 13.Хи Чао (11.Хао Жунмин, 58), 14.Занг Хиувей, 9.Донг Хуешенг, 7.Веи Шихао.
Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев, 23.Одил Ҳамробеков, 19.Отабек Шукуров, 10.Жавоҳир Сидиқов (17.Достон Ҳамдамов, 70), 8.Икром Алибоев, 7.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 72).

Огоҳлантириш: Анзур Исмоилов 31.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид