Футбол

Ўзбекистон терма жамоасини ким бошқариши маълум бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон терма жамоасини бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар тўп сурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид