Футбол

Ўзбекистон учун имконият. Инфантино ЖЧ-2022даноқ терма жамоалар сонини 48тага етказмоқчи

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот ижроқўми билан Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 мусобақаларидаёқ терма жамоалар сонини 32 тадан 48 тага ошириш масаласини муҳокама қилган.

“Мен бу борада [ЖЧ-2022да жамоалар сонини ошириш бўйича] оптимистик кайфиятдаман, лекин бу осон бўлиши бўлиши мумкинми? Очиғини айтаман, осон бўлмаслиги тайин”, – дея ФИФА раҳбарининг сўзларини келтирмоқда LʼÉquipe нашри.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ. Инфантино 2022 йилги жаҳон чемпионатида жамоалар сони ошириладиган бўлса, ўйинларнинг баъзилари Қатардан бошқа жойда ҳам ўтказилишини, Қатар 8та стадиони билан бу мусобақани ўтказишга қийналишини гапириб ўтганди.

Маълумот учун, ФИФА ЖЧ-2026 йилдан бошлаб мусобақада иштирок этадиган жамоалар сонининг 48тага оширилиши бўйича қарор қабул қилганди. Ташкилот энди бу муддатни янада олдинга суришни истамоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид