Футбол

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Жанубий Кореяда фаолиятини давом эттиради

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.

Жанубий Кореянинг нуфузи жиҳатдан иккинчи лигаси саналган «Кей-лига 2» вакили «Гвангжу» клуби Рустам Ашурматовни сотиб олгани ҳақида хабар берди. Ҳозирча шартнома шартлари бўйича ҳеч қандай маълумот берилмаган.

«Менга «Гвангжу» ўйин услуби ёқади. Бу ерга тезда мослашиб, ўзимнинг энг яхши ўйинларимни намойиш этишни истайман», дея Ашурматовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Локомотив» футболчиси Икром Алибоев «Кей» лига вакили «Сеул» жамоаси сафига бориб қўшилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид