Футбол

Ўзбекистонлик яна бир футболчи БАА чемпионатига йўл олди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов фаолиятини БААда давом эттиради. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Темурхўжа БААнинг «Хорфаққон» жамоаси билан шартнома имзолаган. Ҳозирча шартнома шартлари номаълум бўлиб турибди.

Маълумот учун, «Хорфаққон» жамоаси БАА олий дивизиони дебютант жамоаси саналади. Ўтган мавсумда қуйи лигада ғолиб чиқиб олий дивизионга чиққан жамоа ортда қолган икки турдан сўнг 1 очко тўплаб, 14 жамоа ичида 9-поғонани эгаллаб турибди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид