Дзюдо

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2021 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Айни вақтда Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Визер бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади ва 2021 йилги ЖЧ мезбонлиги расман Ўзбекистонга топширилганини эълон қилди.

Жаҳон чемпионати келаси йили Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Баҳслар “Ҳумо Арена” кўп тармоқли спорт саройида бўлиб ўтади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид