Дзюдо

Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди

Япония пойтахтида старт олган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медални қўлга киритди.

– 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Шарофиддин Лутфиллаев дастлаб Халқаро дзюдо федерацияси байроғи остида қатнашаётган Муҳаммад Рашнонезхадни қийинчиликсиз мағлуб этди. Учинчи даврада эса Лутфиллаев кувайтлик Омар Алсуфайрини иппон баҳоси билан мағлуб этган бўлса, кейинги босқчида Жошуа Кацни (Австралия) мағлуб этди. Чорак финалда Шарофиддин Лутфиллаев 3 карра ва амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Наохиса Такатони мағлуб этишнинг уддасидан чиқди ва ярим финалга йўл олди. Ярим финалда қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши баҳс олиб борган Лутфиллаевнинг 1:40 дақиқада бажарган учи-мата усули финал эшигини очди.

Шарофиддин Лутфиллаев ҳал қилувчи баҳсда грузиялик Лухуми Чхвимиамига қарши баҳс олиб борди.

Муросасиз кечган кураш грузин вакилининг ғалабаси билан якунланди ва Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан кифояланадиган бўлди. У шу тариқа жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтинги учун 1400 очкони ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид