Дзюдо

Шарофиддин Лутфуллаев Хорватиядаги Гран-прида олтин медални қўлга киритди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг 26 июль кунги баҳсларида ўзбекистонлик спортчи терма жамоа ҳисобига дастлабки медални келтирди.

– 60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаб, дастлаб Словения, Туркманистон ва қозоғистонлик спортчиларни доғда қолдирган Шарофиддин ярим финал баҳсида мўғулистонлик рақиби Ариунболд Энхтайванни икки дақиқада иппон, соф ғалаба эвазига мағлубиятга учратди.

Ҳал қилувчи баҳсда Буюк Британиялик Эшли Маккензини ҳам иппон баҳоси билан мағлуб этган ўзбекистонлик курашчи мусобақанинг олтин медалини ва Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид