Спорт курашлари

Ўзбекистонлик курашчи жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон юнон-рум кураши бўйича терма жамоаси аъзоси Арам Варданян финалга қадам етиб борди.

-72 кг вазнда иштирок эттган Адам Варданян саралашда аввалига Руслан Аҳамалйиевни (Беларусь) 9:1, 1/8 финалда Ҳу Жунг Жангни (Хитой) 8:0 ҳисобида енгиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди. Чорак финалда у германиялик Феликс Видмаердан устун келди. Ярим финалда болгариялик Аик Мнатсаканянни мағлуб этган Варданян финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Бугун бўлиб ўтган финал жангида у россиялик Абуязид Манциговга қарши гиламга чиқди ва муддатидан олдин, 9:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу натижа орқали Варданян жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан кифояланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган баҳсларда -87 кг вазнда иштирок этган Рустам Ассакалов ярим финалга қадар етиб бориб, Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганди. Ассакалов эртага бронза медали учун гиламга чиқади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид