Спорт курашлари

Ўзбекистонлик икки спортчи Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бугун юнон-рум кураши бўйича тўртда вазнда иштирокини бошлади.

-72 кг вазнда иштирок этаётган Адам Варданян ва -82 кг вазн тоифаси вакили Нурбек Ҳошимбеков саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, жаҳон чемпионатининг ярим финалига йўлланма олишди ва шу билан бирга 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди.

Саралашда Арам Варданян аввалига Руслан Аҳамалйиевни (Беларусь) 9:1, 1/8 финалда Ҳу Жунг Жангни (Хитой) 8:0 ҳисобида енгиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди. Чорак финалда у германиялик Феликс Видмаердан устун келди ва бирламчи вазифани уддалади.

Нурбек Ҳошимбеков эса аввалига 1/8 финалда Санг Ҳёк ПаркНИ (Жанубий Корея) 3:2 ҳисобида енгган бўлса, чорак финалда норвегиялик Ражбек Бисултановни муддатидан олдин мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.
-55 кгда Илҳом Баҳромов -63 кгда Исломжон Баҳромов эса чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. Аммо уларда ўтиш баҳслари орқали бронза медали учун курашиш билан бирга Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг барча вазнларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритган тўрт, шунингдек ўтиш баҳслари орқали бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлган икки спортчи, жами олтитадан атлетлар олимпиадаси лицензиясига эга бўлишади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда олимпида лицензиясини қўлга киритган ҳар бир спортчига 100 млн сўм (10 минг доллардан ошиқроқ) мукофот пули тақдим этилади.

Ярим финал жуфтликлари:
-72 кг: Арам Варданян – Аик Мнатсаканян (Болгария)
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков – Лаша Гобадзе (Грузия).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид