Спорт курашлари

Ўзбекистонлик спорт курашчилари халқаро турнирда иккита кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоасининг икки вакили Болгариянинг Русе шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича халқаро турнирда иккита кумуш медалга эга чиқди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифаси финалида азалий рақиби америкалик Жордан Барроуз билан гиламга чиқиб имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан чекланди.

Шунингдек, аёллар кураши бўйича баҳсларда иштирок этган Бахтигул Болтаниёзова (-68 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ, финалда Бахтигул америкалик Тамира Менсага енгилди. Шу тариқа, курашчилар шу вақтга қадар 2 та кумуш медалларига эга чиқишди.

Мусобақада бошқа вазн тоифаларида, шунингдек юнон-рум курашида ҳам медаллар учун кураш давом этади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид